Information on the main results of practical implementation of practical projects in Navoi State Pedagogical Institute

Лойиҳа номи

 

Муддати

Лойиҳага ажратилган  умумий маблағ (млн.сўм)

Бажарувчи ташкилот

Лойиҳа доирасида олинган асосий илмий-техникавий натижалар

(илмий нашрлар, патентлар ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда)

Лойиҳа натижаларидан илмий ва  амалий мақсадларда фойдаланиши

Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси

1

Ўзбек шомон маросимлари фольклори

2006-2008 йй.

45,0

Навоий давлат педагогика институти

Лойиҳа доирасида олиб борилган тадқиқотлар ўзбек шамон маросимлари фольклорининг спецификаси, асосий жанрлар таркибини аниқлашга хизмат қилди. Лойиҳа ижрочилари томонидан “Ўзбек шамон маросимлари фольклори”(О.Қаюмов) монография ва 50 дан ортиқ имлмий мақола, тезислар чоп этилди.

Лойиҳада қўлга киритилган асосий натижалардан Ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналиши талабаларига “Халқ оғзаки ижоди” фанидан маъруза ва амалий машғулотларда кенг фойдалилмоқда. Мазкур таълим йўналишида “Ўзбек маросимлари фольклори” номли танлов фани ташкил этилди ва танлов фанининг намунавий ўқув дастури, “Ўзбек маросим фольклори” ўқув қўлланмаси (М.Жўраев, О.Қаюмовлар) яратилди.

2

ПЗ-2014-0913175254

КА-2-003

Ўзбекистонда оилавий тадбиркорлик

ни ривожланти

ришда давлат томонидан қўллаб қувватлашнинг иқтисодий механизмини такомиллаш

тириш (Навоий вилояти мисолида)

2015-2017  й.й.

94,5

Навоий давлат педагогика институти

Лойиҳа доирасида келиб чиққан асосий мақсадидан келиб чиқиб қуйидаги вазифаларни ҳал этишни кўзда тутади:

  • оилавий тадбиркорлик ривожланишининг илмий-назарий асосларини, ижтимоий ва иқтисодий афзаллик жиҳатларини  ва унинг ўзига хос иқтисодий табиати мавжудлигини очиб бериш борасида ;
  • оилавий тадбиркорликни ташкил этишнинг меъёрий-ҳуқуқий асосларини ўрганиш;
  •  оилавий тадбиркорликда инвестицион ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг асосий тамойилларини илмий тадқиқ этиш;
  •  оилавий тадбиркорликни ташкил этиш бўйича илғор хорижий тажрибаларни тадқиқ этиш ва қиёсий таҳлил этишга каратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш борасида тадқиқот олиб борадилар.
  • Навоий вилояти туман ва шахар махалларидаги мавжуд тадбиркорлик субъектлари фаолияти ривожланиш шарт-шароитлари, хусусиятлари, тенденцияларини ва фаолият йўналишларини  ижтимоий сўровномалар   ўтказиш орқали ўрганадилар ва таҳлил қиладилар.

Навоий вилоятининг туман ва шаҳарларида йирик ва маҳаллий саноат ривожланиш хусусиятларини ўрганади, қиёсий ва омилий таҳлил қилади;

-  йирик саноат ва кичик (оилавий) бизнес корхоналари ҳамкорлигини синергик тадқиқ этади.

2015-йил якуни бўйича илмий натижалар:

1.Республиканинг етакчи илмий журналларида 2 та илмий мақола ва илмий амалий анжуманларда 5 та илмий маъруза тезислари чоп этилди.

2.Ҳудудий ва оилавий тадбиркорликни ташкил этишнинг назарий асослари, Ўзбекистондаги ва Навоий вилоятидаги амалий таҳлилини ўзида акс эттирган касб-ҳунар коллежи битирувчилари ва тадбиркорларнинг фойдаланишларига мўлжалланган ўқув-услубий қўлланма тайёрланди.

3.Ҳукумат томонидан соҳага оид меъёрий ҳужжатлар қабул қилишда  илмий-амалий таклифлар билан иштирок этилди.

2016 йил якуни бўйича илмий натижалар:

1.Республиканинг етакчи хорижий илмий журналларида 2 та илмий мақола ва илмий-амалий анжуманларда 5 та илмий маъруза тезислари чоп этилди.

 2.Тадқиқот натижаларини ўзида  акс эттирган “Ўзбекистонда оилавий тадбиркорлик фаолиятини иқтисодий механизмлар  воситасида рағбатлантириш” номли илмий монография тайёрланди ва нашр эттирилади. 3.Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Давлат солиқ қўмитасига илмий-амалий ишланмаларга тегишли аналитик хат жўнатилади.

Лойиҳа доирасида ижодий гуруҳ рахбари Муродова Нодира Куллиевна “ Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан куллаб-кувватлашнинг назарий асосларини такомиллаштириш” мавзусида 2016 йилда  ишнинг химоя эълонини ВАКга такдим этди.

 Лойиҳа юзасидан чоп этилган ишлар

  1. Муродова Н.К., Шералиева С.А. Иқтисодий тадқиқотлар самарадорлигини оширишда эконометрик тадқиқнинг моҳияти (Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш масалаларида). Глобал олий таълим тизимида илмий тадқиқотларнинг замонавий услублари мавзусидаги халқаро илмий конференция. Навоий-2015 йил 9 апрел. 181-183 бетлар.
  2. Ашурова Н.Б.  Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсишига солиқ сиёсатининг таъсири: таҳлил ва прогноз. Материалы VI Форума молодых учённых-экономистов на тему «Эффективное использование социально-экономического потенциала и привлечение новых источников экономического роста»- Тошкент Издательство IFMR-2015 год, 97-102 стр.
  3. Улашев И.О, Муродова Н.К, Ашурова Н.Б.  Миллий иқтисодиётда кичик бизнес салоҳиятини ошириш имкониятлари таҳлили ва прогнози. Материалы VI Форума молодых учённых-экономистов на тему «Эффективное использование социально-экономического потенциала и привлечение новых источников экономического роста»- Тошкент Издательство IFMR-2015 год, 496-501 стр.
  4. Ашурова Н.Б. Иқтисодиётни тартибга солишда тадбиркорлик субъектлари тўлайдиган солиқларнинг фискал аҳамияти ошириш йўналишлари. Давлат бошқарув тизимини ислоҳ қилишда молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш муаммолари мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси тезислар тўплами. Тошкент-2015 йил 27 февраль.
  5.  Ашурова Н.Б. Ўзбекистонда солиқ юкининг пасайтириш истиқболлари. Давлат бошқарув тизимини ислоҳ қилишда молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш муаммолари мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси тезислар тўплами. Тошкент-2015 йил 27 февраль.
  6. Чўлиев С. Иқттисодиётни давлат томонидан тартибга солишда солиқларнинг объектив зарурлиги. Давлат бошқарув тизимини ислоҳ қилишда молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш муаммолари мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси тезислар тўплами. Тошкент-2015 йил 27 февраль.370-374 бетлар.
  7. Чўлиев С. Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўрни ва аҳамияти. Ҳудудларда инвестицион муҳитни яхшилаш, ташқи ва ички инвестицияларни жалб этиш шарт-шароитлари ва омиллари мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси тезислар тўплами. Тошкент-2015 йил 24 апрел. 210-213 бетлар.
  8. Чўлиев С. Инвестиция дастури мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболлари таркибий қисми сифатида. Ҳудудларда инвестицион муҳитни яхшилаш, ташқи ва ички инвестицияларни жалб этиш шарт-шароитлари ва омиллари мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси тезислар тўплами. Тошкент-2015 йил 24 апрел. 200-202 бетлар.
  9. Чўлиев С. Иқтисодий муносабатларни шакллантиришда иқтисодий билимнинг ўрни. Глобал олий таълим тизимида илмий тадқиқотларнинг замонавий услублари мавзусидаги халқаро илмий конференция. Навоий-2015 йил 9 апрел. 111-113 бетлар.
  10. Чўлиев С. Миллий иқтисод соҳаларида математик усуллар ва моделларни қўллашнинг зарурлиги. Математика ва уни замонавий педагогик технологиялар ёрдамида ўқитиш муаммолари мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Навоий-2015 йил 25 апрел. 146-148 бетлар.

11.Murodova N.State support mechanism of small scale business and private entrepreneurship // ISF Institute of Research and Education- Indiya, 2016 May, Issue 5. Working Paper-23.

12.Мurodova N. Small scale business potential factor analysis and forecast of an increase in Uzbekistan  // SAARJ Jurnal on Banking & Insurance Research – Indiya, 2016 aprel, vol 5, issue 3. - P. 22-32. (08.00.00; № 9.Global impact factor.2,38)

13.Aшурова Н “Tax policy with favorable investment climate  establishment in the republic of Uzbekistan” SAARJ Journal on Banking & Insurance Research (SJBIR), Indiya April 2016Vol 5, Issue 3

14. Ашурова Н.Б “Cолик даромадлари ва бюджет даромадлари

нинг узвийлиги” Молия журнали ТМИ 2015 №4

15. Ашурова Н.Б “Ўзбекистонда ишбилармонлик мухитини янада такомиллаш

тириш” Кон металлургия комплекси ютуклар, муаммолар ва ривожланиш истикболлари 2015 йил ноябрь

16. Чуллиев С.Р “Миллий иктисодиётда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик

нинг ахамияти” Узбекистонда мулкчиликнинг шаклланиш йуналишлари:

ютуклар ва муаммолар, 2016 йил, январ, ТДИУ .

17. Муродова Н.К “Глобаллашув жараёнларида инновацион тадбиркорлик- миллий иктисодиётни ривожлантиришнинг омили сифатида”, Глобаллашув жараёнлари, маънавий тахдидлар, ёшлар таълими ва тарбияси, 2016 йил май, НДПИ.

ЎҚУВ-УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМАЛАР РЎЙХАТИ

  1. Улашев И.О., Муродова Н.К., Ашурова Н. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини эконометрик баҳолаш: Моногорафия Навоий.Алишер Навоий номли нашриёт. 2015 йил. 148 бет.
  2. Муродова Н.К., Шамиев Г.У.  “Оилавий тадбиркорлик: назария ва амалиёт” номли монография. 

 1.  10 та илмий маъруза тезислари.

 2.  4та Республика илмий журналларида мақола ва 2та хорижий журналларда мақола чоп эттирилади.

3.  1таЎқув-услубий қўлланма.

4. 1та  монография

5.  1та лотин алифбосида ўқув қўлланма чоп эттирилади.

 6.Тадқиқот натижаларига мувофиқ Навоий вилоятидаги маҳаллаларнинг ижтимоий-иктисодий ривожланиш паспорти яратилади ва вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепциясини ишлаб чикишда илмий концепция тарзида умумлаштирилади.

7. Ўтказилган ва ўрганилган анкета сўровномалар натижасига мувофиқ оилавий тадбиркорлик билан шуғулланишга  лаёқатлилик ҳолати коэффициентини ҳисоблаш методикаси ва  касб-ҳунар коллежини битирувчи ёшларнинг тадбиркорлик қобилиятларини аниқлайдиган диагностикалаш услубиёти ишлаб чиқилади.

8. Ўзбекистонда оилавий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг такомиллашган механизми ишлаб чикилади ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ қумитасига (2015 йил 7 августдаги 13/3-15588- сон маълумотнома) , Савдо Саноат Палатасига (25.04.2016.11/АШ-01-2542 сон маълумотномалари)амалиётда

қўллаш таклифи  киритилди.

9. 1та докторлик диссертацияси ҳимоя қилинади.

 

 

 

 

 

 

2006-2016 йилларда Навоий давлат педагогика институтида бажарилган ёш олимлар амалий лойиҳаларининг амалиётга жорий  қилинган асосий натижалари тўғрисида маълумот

Лойиҳа номи

 

Муддати

Лойиҳага ажратилган  умумий маблағ (млн.сўм)

Бажарувчи ташкилот

Лойиҳа доирасида олинган асосий илмий-техникавий натижалар

(илмий нашрлар, патентлар ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда)

Лойиҳа натижаларидан илмий ва  амалий мақсадларда фойдаланиши

Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси

1

ХТ-Ф2-004 Ўзбек халқ педагогикаси ва фольклор анъаналари

2008 -2010 йй.

15,0

Навоий давлат педагогика институти

Ўзбек педагогикасида ахлоқий ақлий ва меҳнат тарбиясини амалга оширишда фольклор материалларидан фойдаланиш услублари ишлаб чиқилди. Бунда ўзбек ва жаҳон педагогикаси ўрганилиб,  фольклор материалларнинг ўрни аниқланди. Лойиҳа дастурини бажариш жараёнида ахлоқий, ақлий меҳнат тарбиясини амалга оширишда фольклор материалларидан фойдаланишнинг педагогик асослари ишлаб чиқилиб, зарур методик тавсиялар ишлаб чиқилди. Лойиҳа 2 босқичда амалга оширилди. Лойиҳанинг 1-босқичида ўзбек фольклор материаллари ўрганилиб,  таълим тарбия жараёнида қўлланилиш масалалари тадқиқ этилди. Умумий ўрта таълим ўқитувчилари ва талабалар учун “Ўзбек фольклорида тарбия масалалари” номли услубий қўлланма нашр эттирилди. Лойиҳанинг 2- босқичида фольклор материаллариниг педагогик моҳияти ва унинг ёш авлод тарбиясида тутган ўрни, комил инсон шахсини тарбиялашда фольклор материалларидан фойдаланиш методлари ишлаб чиқилди. Босқич якунида “Ўзбек халқ педагогикаси ва фольклор анъаналари” номли монография нашр эттирилди. (лойиҳа юзасидан 22 та мақола эълон қилинган).

Тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Республикасидаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактабларида ўтилаётган ўқиш дарслари,  она тили ва адабиёт дарслари самарадорлигини оширишда ҳамда  синфдан ва мактабдан ташқари машғулотларда фойдаланилмоқда. Шунингдек мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, ўқувчиларнинг ахлоқий, ақлий ва меҳнат тарбиясида фольклор материаллари муҳим дидактик воситани ўташи юзасидан қўлланилмоқда.

2

ИТД-4-35. Навоий регионидаги табиий-техноген жараёнларни тадқиқ қилиш ва табиий(физика, кимё, биология, геология, экология ва бошқа) фанларни ўқитишда экологик тарбияни амалга оширишнинг педагогик асослари.

 

2009-2011 йй.

32,7

Навоий давлат педагогика институти

1. Лойиҳа юзасидан дастлабки маълумотлар ва илмий адабиётлар тўпланди.

2. Навоий регионидаги табиий-техноген жараёнларга доир фактик материаллар тўпланди.

3. Экологик муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари, табиий фанларни ўқитишда экологик тарбияни амалга оширишнинг педагогик асосларига оид изланишлар олиб борилди. Олинган натижалар асосида илмий мақолалар чоп этилди.

4. Лойиҳа тадқиқотчиси Д.А.Каримова 2009 йилда ҳаммуаллифликда (Г.Д.Шамсидинова ва А.С.Ильясов) “Гидроэкология” ўқув қўлланмаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг гувоҳномаси асосида нашрдан чиқарилди

5. Тўпланган материаллар асосида олинган натижалар дастур иштирокчилари томонидан яратилган «Кимёвий экология» ўқув қўлланмасига киритилди. Ўқув қўлланма 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг гувоҳномаси асосида нашрдан чиқарилди

6. Экологик муаммолар, уларни бартараф этиш йўлларига оид изланишлар олиб борилиб, изланишлар натижасида «Кимёвий экология» ўқув қўлланмасига янги «Навоий вилоятида умумий экологик ҳолат қандай» мавзуси киритилди.

7. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида “Физика” мутахассислиги магистранти Шодиев Бахтиёрнинг “Физикавий услублар ёрдамида сув намуналари таркибини таҳлил қилиш ва ҳудуд экологик ҳолатини баҳолаш” магистрлик диссертацияси тайёрланди

8. Касб-ҳунар коллежларида “Тоза сув муаммоси ва унинг глобаллашуви” мавзусини мустақил ўқитиш методикаси йўналишида 4-курс “Физика-астрономия” таълим йўналиши талабаси Тошева Наргизанинг битирув малакавий иши тайёрланди

9. Тадқиқот иштирокчиси Камолов И.Р. ҳаммуаллифликда (Избосаров Б.Ф.) “Молекуляр физика” дарслигини тайёрланди. Дарсликда “Ҳарорат. Ҳароратни ўлчаш усуллари” мавзуси янги талқинда киритилди. Ушбу дарслик 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг гувоҳномаси асосида нашрдан чиқарилди

10. Тадқиқот иштирокчиси Каримова Д.А. томонидан 2010 йил 27 ноябрда “Саноат чиқинди газларини тозалашда полианилин асосида олинган композицион полимер сорбентлардан фойдаланиш ва технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусида номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинди

11. 2011 йилда “Чиқинди газларни тозалаш учун сорбентни олиш усули” номли Давлат Патенти олинди.

12. Тадқиқот иштирокчиси Музаффаров А.М. томонидан олинган натижалар асосида докторлик диссертацияси тайёрланди ва диссертация “Ядро тадқиқотлари илмий текшириш институти” қошидаги Ихтисослашган кенгашга тақдим этилди.

13. Изланишлар натижасида 10 та журнал мақолалари эълон қилинган

14. Изланишлар натижасида лойиҳа иштирокчилари томонидан яратилган 1 та ўқув қўлланма ва 1 та дарслик яратилиб, уларда олинган натижалар киритилди.

15. 21 илмий, услубий мақолалар Халқаро, Республика ва ОТМ миқёсидаги анжуманларда чоп этилди.

Навоий регионидаги табиий-техноген жараёнларга доир фактик материаллар тўплаш. Экологик муаммолар, уларни бартараф этиш йўлларига оид изланишлар олиб бориш, табиий фанларни ўқитишда экологик тарбияни йўлга қўйиш.

Вазифа:

Ўқувчи ва талабалар орасида юксак экологик тарбияга эришиш

3

AE7-XT-0-72542. Юксак сув ўсимликлари билан оқова сувларни биологик тозалаш жараёнларини краун-эфирлари ёрдамида жадаллаштириш

2012-2013 й.й.

44,5

Навоий давлат педагогика институти

Лойиҳа бўйича тадқиқотлар икки йўналишда: оқова сувларни биологик тозалаш ва оқова сувларни тозалаш жараёнларини жадаллаштириш учун зарур бўлган краун-эфирлар синтезлаш бўйича олиб борилди. Юксак сув ўсимликлари ёзги мавсумда бетонланган ҳовуз(бассейн)ларда, қишки мавсумда эса лаборатория шароитида сақлаб, кўпайтирилди.

Тадқиқотлар натижасида Навоийазот ОАЖ №56 цехи иншоатларида оқава сувларни тозалаш бўйича интродуцент юксак сув ўсимликларнинг тозалаш хусусиятига краун-эфирларнинг таъсири ҳамда тозаланиш самарадорлигининг ортиш даражаси ўрганилди.

Саноат оқова сувларни тозалаш қўлланиладиган энг оптимал юксак сув ўсимликлари аниқланди.

Оқова сувларни биологик тозалашни интенсивлаштирадиган краун-эфир синтезланди.

Саноат корхоналари оқова сувларини биологик тозалаш усулларини қўлланилиши бўйича Навоий вилояти Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан маъқулланган “Услубий тавсиялар” ишлаб чиқилиб, амалиётга қўллаш учун тавсия этилди.

Лойиҳа доирасида ижодий гуруҳ аъзоларидан Бахромов Ином “Юксак сув ўсимликлари билан оқова сувларни биологик тозалаш жараёнларини краун-эфирлар ёрдамида жадаллаштириш” мавзусида 2013 йилда магистрлик диссертациясини ҳимоя қилди.

Тадқиқот натижаларидан Навоий давлат педагогика институти барча факультетлари талабаларига “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” фанидан мустақил ишларини бажаришда фойдаланилди.

Лойиҳани молиялаштирилиш муддати тугаганлигига қарамасдан тадқиқот ишлари лойиҳа раҳбарининг докторлик диссертацияси таркибий қисми сифатида давом этдирилмоқда.

Лойиҳа юзасидан чоп этилган ишлар

  1. И.З.Бахромов, “Экологик мувозанатни барқарорлаштиришда оқова сувларни тозалашнинг ўрни”// Илм-фан ва таълимда ҳамкорликнинг долзарб муаммолари. Республика илмий-амалий конференцияси, 2013 й.
  2. С.О.Хўжжиев, Д.В.Кузнецов, И.З.Бахромов  “Краун-эфирларнинг оқова сувларни тозалашдаги аҳамияти”// Илм-фан ва таълимда ҳамкорликнинг долзарб муаммолари. Республика илмий-амалий конференцияси, 2013 й.
  3. С.Хўжжиев., И.Бахромов. “Краун-эфир ва уларнинг халқ хўжалигида қўлланилиши”//Институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг  XXVIII илмий-амалий конференцияси материаллари. Навоий, 201
  4. Юксак сув ўсимликлари ёрдамида оқова сувларни тозалаш бўйича тавсиялар. Услубий тавсиянома. Навоий, 2013 й.
  5. Никитина Е.В., Сафарова Н.К., Имамходжаева А.С., Корзенков П.Ю., Сафаров К.С. Влияние предпосевной обработки на всхожесть семян перспективных декоративных и лекарственных растений // Материалы VI-республиканской научно-практической конференции. – Ташкент, 2013. – С. 97-99.
  6. Сафарова Н.К. Влияние различных факторов на прорастание семян Atropa belladonna L. // Материалы VI-республиканской научно-практической конференции. – Ташкент, 2013. – С. 133-136.
  7. Хужжиев С.А., Кузнецов Д.В., Сафарова Н.К., Бахрамов И.З. Интродуцент юксак сув ўсимликлари ва краун-эфирларнинг оқова сувларни тозалаш жараёнидаги роли // Материалы VI-республиканской научно-практической конференции. – Ташкент, 2013. – С. 176-179.
  8. И.З.Бахромов. “Табиат ресурслари ва улардан оқилона фойдаланиш”//Институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг  XXVIII илмий-амалий конференцияси материаллари. Навоий, 2013.
  9. Хужжиев С.А., Исмаилов З.Ф., Бахромов И.З.  Использование некоторых видов растений для  агроэкологического оздоровления отвалов горнорудной промышленности// VI Международная научно-техническая конференция. «Современная техника  и технологии горно-металлургические отрасли и пути их развитии», Навои 14-16 мая 2013 г.
  10. Хужжиев С. Айрим краун-эфирларни биологик тозалаш жараёнида қўллаш.
  11. “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш” мавзусидаги илмий-амалий анжуман Навоий.  3 июн 2013.
  12. Хужжиев С. Биологик тозалашда краун-эфирлар иштироки ва тозаланиш механизмлари. “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш” мавзусидаги илмий-амалий анжуман. Навоий. 3 июн 2013.
  13. Хўжжиев С.О. Юксак сув ўсимликлари ёрдамида оқова сувларни тозалаш бўйича тавсиялар., Навоий, НавДПИ кичик босмахонаси,- 2013 й.

Навоийазот ОАЖ, НТМК оқова сувларида юксак сув ўсимликларини ўстириш, уларнинг биологик тозалаш жараёнларидаги ўрнини аниқлаш.

Оқова сувларни юксак сув ўсимликлари ёрдамида биологик тозалаш жараёнларини краун-эфирлар билан жадаллаштириш.

Тадқиқот натижалари илмий концепция тарзида умумлаштирилади ва шу асосда турли оқова сувларни биологик тозалаш жараёнларини жадаллаштириш усуллари ишлаб чиқилади. Олинган натижалар асосида турли оқова сувларни биологик тозалаш жараёнларини краун-эфирлар ёрдамида жадаллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.

 

 

 

 

 

2006-2016 йилларда Навоий давлат педагогика институтида бажарилган фундаментал лойиҳаларининг амалиётга жорий  қилинган асосий натижалари тўғрисида маълумот

 

Лойиҳа номи

 

Муддати

Лойиҳага ажратилган  умумий маблағ (млн.сўм)

Бажарувчи ташкилот

Лойиҳа доирасида олинган асосий илмий-техникавий натижалар

(илмий нашрлар, патентлар ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда)

Лойиҳа натижаларидан илмий ва  амалий мақсадларда фойдаланиши

Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси

1

ХТ–Ф2-025  «Педагог кадрлар тайёрлаш бўйича психологик - педагогик диагностика назарияси ва амалиётини такомиллаштириш стратегияси»

2007-2011 йй.

97,0

Навоий давлат педагогика институти

2007-2011 йилларга мўлжалланган махкур тадқиқот натижалари сифатида Навоий давлат педагогика институтида монография, ўқув қўлланма ва дарсликлар яратилди.Шу билан бир қаторда педагог кадрлар тайёрлаш бўйича психологик-педагогик диагностика дастурлари ишлаб чиқилди. Уларда илгари сурилган ғоялардан олийгоҳ, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг таълим тарбия тизимида кенг фойдаланилмоқда. Лойиҳа иштирокчиси Т.У.Ўтапов “Математика таълими жараёнида ўқувчиларнинг иқтидорини  аниқлаш ва ривожлантириш методикаси” (13.00.02-таълим ва тарбия назарияси ва методикаси) мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Лойиҳа доирасида Х.Ибрагимов, Ш.Абдуллаевалар томонидан  Педагогика номли дарслик, Ш.Абдуллаева, Р.Рўзиев “Педагогик диагностика ва педагогик коррекция” (магистрлар учун) номли дарслик,  Х.Ибрагимов, Р.Рўзиев, Т.Утапов, А.Ибрагимовлар томонидан “Педагогик кадрлар тайёрлашнинг  психологик-педагогик диагностикаси назарияси ва амалиётини такомиллаштириш  стратегияси номли монографияси, ”Т.У.Ўтапов “Математик иқтидорли ўқитувчиларини аниқловчи тест топшириқларини қайта ишлаш методикаси” номли услубий қўлланмалар нашр этилди. Хорижий ва Республика миқёсида 100 дан орқит илмий мақола ва тезислар нашр эттирилди.

«Педагог кадрлар тайёрлаш бўйича психологик - педагогик диагностика назарияси ва амалиётини такомиллаштириш стратегияси» мавзуси билан боғлиқ илмий-тадқиқот узликсия таълим тизимида педагог кадрлар тайёрлаш бўйича психологик-педагогик диагностика назарияси ва амалиётини такомиллаштириш стратегиясини яратишга, таҳсил олаётган ёш авлодни тарихий, миллий ва умуминсоний қадирятларни уйғунлаштириш асосида тарбиялаш муаммолари ўрганилади.

 

 

 

 

1

Ф1-ХТ-0-19919. “Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрни

2012-2016 йй.

117,9

Навоий давлат педагогика институти

Лойиҳа давом этмоқда. Лойиҳани бажариш жараёнида қадимги мифологик тасаввурлар ва уларнинг бадиий тафаккурга таъсири фольклор асарлари мисолида тадқиқ этилган. Архаик, самовий  мифлар, мифик образлар масалалари тадқиқ этилган. Хозирга қадар лойиханинг биринчи қисми юзасидан “Миф ва табиат”(М.Жўраев), “Ўзбек шамон фольклори поэтикаси” (О.Қаюмов) ларнинг монографиялари, “Навоийликлар ва қадрият” (О.Қаюмов)  рисоласи, 80 дан ортиқ илмий мақолалар ва тезислар эълон қилинган. “Қадимги ўзбек мифологияси”, “Ўзбек мифологияси ва мумтоз адабиёт” номли монографиялари яратилди.

Ўзбек мифологиясининг халқ оғзаки бадиий ижоди ва ёзма адабиётдаги бадиий-эстетик ўрни масаласини жаҳон фольклоршунослигининг энг янги илмий-назарий концепциялари асосида фундаментал ўрганишдан иборатдир. Ушбу лойиҳа ўзбек халқи бадиий тафаккурининг нодир дурдоналари дунё халқлари поэтик маданияти контекстида муҳим ўрин тутишини илмий жиҳатдан далиллаш ҳамда ёш авлодни аждодларимиз поэтик тафаккурининг боқий қадриятлари руҳида камол топтиришга хизмат қилади. Лойиха якунида “Миф ва унинг ўзбек адабиётида  тутган ўрни” номли монография яратилди.

 

 

 

Институтда давлат бюджетидан маблағ билан таъминланган илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш борасида сўнгги йилларда амалга оширилган  лойиҳалар:

1. Ф1-ХТ–0-19919- “Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тарақиётида ўрни” мавзусидаги (2012-2016 йиллар) фундаментал тадқиқот лойиҳаси (Лойиҳа раҳбари доц. О.С.Қаюмов).

2. КА-2-003-“Ўзбекистонда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш (Навоий вилояти мисолида)”мавзусидаги (2015-2017 йиллар) амалий тадқиқот лойиҳаси бўйича тадқиқот ишлари бажарилмоқда.

© 2017 When publishing information from the website of Navoi State Pedagogical Institute, it is obligatory to submit to the web-site
Сайт скован и затачивается при помощи Octopus