Олий ўқув юртидан кейинги таълим, таянч докторантура ҳамда мустақил изланувчанлик тартибида илмий ва илмий - педагог кадрлар тайёрлаш тўғрисида маълумот

 

Катта илмий ходим-изланувчининг

Ф.И.Ш.

Босқичи

Мавзу номи

Илмий маслаҳатчининг

Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони

Ҳимоя муддати

1

Толибова Санобар Рузиқуловна (таянч докторант)

2

Ўзбекистон Республикасининг Жанубий-Шарқий ва Шарқий Осиё мамлакатлари билан гуманитар алоқалари

т.ф.д.

Л.М.Бабаходжаева

2019 йил

2

Нарзиқулова Дилноза Хошимжонова (таянч докторант)

1

Педагогик низоларни бартараф этиш ва олдини олишнинг шарт-шароитлари

п.ф.д.проф.

Х.И.Ибраимов

2020 йил

3

Болтаева Шахло Тошпщлатовна (таянч докторант)

1

Бошланғич таълимда ўқувчилар ижодий фаолиятини шакллантириш

п.ф.д.проф.

Х.И.Ибраимов

2020 йил

4

Ҳамидова Феруза Турдиевна (Мустақил изланувчи)

1

Узликсия таълим тизмини бошқаришда таълим тарбия мониторингини ташкил этиш стратегияси

п.ф.д.проф.

Ш.А.Абдуллаева

2020 йил

5

Раупова Мунира Муродовна (Мустақил изланувчи)

1

Мактабгача ёшдаги болаларда ҳуқуқий онгни модернизациялашган дидактик таъминот воситасида ривожлантириш

п.ф.д.Б.Х.Ходжаев

2020 йил

 

Жорий йилнинг 9 сентябрь санасида Навоий давлат кончилик институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқулов иштрокида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909 –сон Қарори, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги № 304-сон Қарорларида белгиланган вазифалар, уларнинг моҳияти тўғрисида НавДКИ, НавДПИ илмий ишлар проректорлари, илмий ва халқаро алоқалар бўлим бошлиқлари, докторантлари, мустақил тадқиқотчилари билан амалий семинар ўтказилди.

 

Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 7 сентябрдаги ФТА-02-11/614 сонли хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил   13 сентябрдаги 02-02/1-4-4800-сонли хатининг иловаси билан Навоий давлат педагогика инстиутига 4 та квота ажратилган, жумладан, Информатиканинг назарий асослари (05.01.03) ихтисослиги  1 та, Биотехнология (03.00.12) ихтисослиги  1 та, Математик анализ (01.01.01)  ихтисослиги 1 та , Ўзбек тили.Ўзбек адабиёти (10.00.01) ихтисослиги бўйича 1 та.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сон-Қарорининг 15 бандига мувофиқ 2017 йилнинг 22 сентябрь 76-сонли  “Дўстлик байроғи” вилоят газетасида таянч докторантурага қабул бўйича эълон берилди.

Хужжатларни қабул қилиш муддати 15 сентябрдан 15 октябргача бўлган муддатда жами 7 нафар талабгордан ариза тушди, жумладан Информатиканинг назарий асослари ихтисослиги бўйича 2 нафар, Математик анализ ихтисослиги бўйича 1 нафар, Биотехнология ихтисослиги бўйича 2 нафар, Ўзбектили.Ўзбек адабиёти ихтисослиги бўйича 2 нафар ариза. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сон-Қарориининг 17 бандига асосан институт ректорининг 2017 йил 16 ноябрдаги 684- АФО сонли буйруғи билан қабул комиссияси таркиби шакллантирилган.

Қауб комиссияси томонидан жорий йилнинг 7-14-ноябрь кунлари кириш имтихонлари тасдиқланган график асосида ўз вақтида ўтказилди.

 

© 2017 Navoiy davlat pedagogika instituti saytidan olingan ma'lumotlarni chop etilganda veb-saytga havola qilish majburiy
Сайт скован и затачивается при помощи Octopus